Норвегиянинг Тромсе шаҳрида давом этаётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг аёллар ўртасидаги баҳсларида 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тўртинчи турда Шотландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бу сафар бразилиялик дугоналарини мағлуб этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори Сарвиноз Қурбонбоева биринчи тахтада Ванесса Фелисиано Эберт билан дуранг ўйнади. Қолган қизлар эса рақибаларини мот қилишнинг уддасидан чиқди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичларга кўра, 41-ўринни эгаллаб турибди. Терма жамоа ҳисобида бешта турдан сўнг иккита ғалаба, иккита дуранг ва бир мағлубият бор.
Сарвиноз Қурбонбоева — Ванесса Фелисиано Эберт: 0,5:0,5
Ирина Геврокян — Саюми Жулиана Терао: 1:0
Севара Боймуродова — Регина Рибейро: 1:0
Моҳинур Қаҳрамонова — Сюзана Чанг: 1:0
Изоҳ (0)