Норвегиянинг Тромсе шаҳрида давом этаётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. 5 август куни Шотландияга қарши кечган ўйинда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1,5:2,5 ҳисоби билан рақиблардан устун келди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Сарвиноз Қурбонбоева дуранг қайд этди. Севара Боймуродова ҳамда Олга Собирова ғалабага эришди. Ирина Геворгян эса имкониятни бой берди.
Бугун, 6 август куни Ўзбекистон аёллар термаси бразилиялик шахматчиларга қарши дона суради.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки икки турда Гондурасни мағлуб этиб (4:0) , кейингисида Латвия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган ўзбекистонлик шахматчи қизлар учинчи турда Сербияга ютқазиб қўйган эди (1:3).
Изоҳ (0)