4 август, душанба куни Ливан армияси мамлакат шимоли-шарқидаги жойлашган ўрнини мустаҳкамлашга киришди. Бунга ливанлик чегарачилар блок-постларига суриялик қуролланган исёнчилар ҳужуми сабаб бўлди. Расмий маълумотларга кўра, тўқнашувлар чоғида камида 13 нафар ливанлик ҳарбийлар ва 50 дан ошиқ суриялик ҳужумчилар ҳалок бўлган.
Euronews хабар беришича, мўътадил сунний Таммам Салам бошқарадиган Ливан ҳукумати радикал суннийларга қарши кураш учун барча куч тузилмалари сафарбар этилишини эълон қилди.
Ливан бош вазири араб жамоатчилиги ҳаётига душманлик руҳидаги диний шиорлар билан суқилиб кираётган ақидапарастлар муаммосининг ҳеч қандай сиёсий ечими йўқлигини айтди.
Изоҳ (0)