Футбол бўйича Македония чемпионатининг биринчи тури доирасида «Пелистер» ва «Вардар» клублари ўртасидаги учрашувда ишқибозлардан бирининг қўлида ёруғлик ва шовқин тарқатувчи граната портлаб кетди. Бу ҳақда 101greatgoals.com хабар берди.
Учрашув 3 август куни ўтказилган. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида «Вардар» мухлислари ва полиция ўртасида тўқнашув юзага келади. Тўполонда полиция ходимларидан бири гранатасини тушириб қўяди. Уни футбол мухлиси қўлига олади, шундан сўнг граната портлаб кетади.
Натижада футбол ишқибозининг кафти узилиб тушди. Унинг яқинида турган бошқа мухлисларга ҳам зарар етди. Македония ички ишлар вазирлиги воқеа устидан тергов олиб бормоқда.
Ўйин 1:0 ҳисобида «Вардар»нинг ғалабаси билан якунланди. Матчдан сўнг клуб вакили «агар ишқибозларнинг қўллари узиб олинадиган бўлса, бу ғалабадан маъно йўқ»лигини айтди.
Изоҳ (0)