Исроил ва Фаластин янги 72 соатлик яраш сулҳи ҳақида келишиб олди. У Тошкент вақти билан 5 август 14:00 да бошланади. Бу ҳақда мисрлик мансабдорларга таяниб, Agence France-Presse хабар берди.
Тез орада ҳар иккала давлат вакиллари кенг қамровли яраш сулҳи доирасида қон тўкилишини тўхтатишга йўналтирилган Миср ташаббусида иштирок этиш учун Қоҳирага етиб келиши кутилмоқда.
Нашрнинг эслатишича, 1 август куни Ғазо секторида 72 соатлик ўт очишни тўхтатиш жорий қилинган, бироқ у ҲАМАС гуруҳи вакиллари томонидан бузилган эди.
Изоҳ (0)