Хитойга нисбатан қаттиққўллик сиёсатини қўллаш керак: у қарама-қаршиликка учрамагунча босим бериб туради. Бу ҳақда Барак Обама The Economist журналига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Улар унчалик ҳам раҳмдил эмас», — дея таъкидлади Обама ва ХХРни халқаро меъёрларга риоя қилишга даъват этишнинг ўзи етарли эмаслигини қўшимча қилди.
Унинг айтишича, АҚШ ва Хитой муносабатларидаги зиддиятларни «бошқарса бўлади». Бунинг учун Хитой халқаро меъёрларни бузганида АҚШ бир вақтнинг ўзида ҳам қаттиққўл бўлиши, ҳам узоқ муддатли икки томонлама алоқалар фойдасини намойиш этиши керак бўлади.
Изоҳ (0)