Сицилия мафиясиниг ёш авлод вакиллари Facebook ижтимоий тармоғидан сохта номлар билан рўйхатдан ўтиб, ўзининг бойлиги ва шон-шуҳратини кўз-кўз қиладиган суратларни жойламоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Cosa Nostra мафия оиласи ёшлари оила сирини сақлаш борасидаги қадриятларга аҳамият бермай, ўзларининг қимматбаҳо дискотека, ресторан ва соҳилдаги расмларини Facebook, WhatsApp кабилар орқали омма билан бўлишмоқда.
Хусусан, Палермо шаҳрида истиқомат қилувчи мафия вакили Facebook’да Доменико Палацотто номи билан рўйхатдан ўтиб, ўзининг саҳифасига яхта ва қимматбаҳо автомобилларда шампан виноси ичиб, турли таомлар тановул қилаётган ҳолда тушган расмларини жойлаган.
Ҳозирда полиция ходимлари мафия аъзоларини қўлга олишда ижтимоий тармоқлар ёрдам беришига ишонмоқда.
Маълумот учун, Сицилия мафиясининг бундан аввалги авлоди ўзига оид барча маълумотларни сир сақлаган. Бир-бири билан мулоқотга киришиш учун ҳам шахсан учрашиш ёки шифрланган ёзувлардан фойдаланишни маъқул деб билган.
Эслатиб ўтамиз, Италиянинг Сицилия шаҳрида деярли бир аср аввал амалга оширилган жиноят фош этилиб, мафия фаолиятига алоқадор 95 киши қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)