Европа Иттифоқи яна саккиз киши ва учта компанияга нисбатан санкциялар тарқатди. Янгиланган санкция рўйхати ЕИ Расмий журналида эълон қилинди, дея хабар берди Newsru.com.
Санкциялар Россия Федерацияси президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Алексей Громов, бизнесменлар Аркадий Ротенберг, Юрий Ковалчук, Николай Шамалов ва Константин Малофеевга нисбатан қўлланилди.
Рўйхатга украиналик айирмачилар раҳбарияти вакиллари ҳам киритилди. Хусусан, «Донецк халқ республикаси» Олий кенгаши раиси Борис Литвинов ва «Луганск халқ республикаси» ҳукумати матбуот котиби Оксана Чигрина санкцияларга учради.
Шунингдек, Қрим ички ишлар вазири Сергей Абисов ҳам рўйхатдан ўрин олди.
Санкциялар Россия халқ тижорат банки, «Алмаз-Антей» заводи ва Қримга арзон рейслар ташкил қилувчи «Добролёт» авиакомпаниясига нисбатан ҳам жорий қилинди.
Шу тариқа, санкцияга учраганлар рўйхатидан жами 95 нафар жисмоний шахс ва 23 та корхона ўрин олди.
Изоҳ (0)