Motorola Nexus қурилмаларини ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар бор эди. Шу билан бирга Google Motorola’ни Lenovo’га сотиши ҳақида хабар берилган. Lenovo Motorola’ни сотиб олиши расмийлаштирилгунча компания илк Nexus планшетофонини ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Android Police’нинг хабар беришича, Google Motorola билан ишчи номи Shamu бўлган 5,9 дюймли Nexus қурилмаси устида ишламоқда. Барча Nexus гаджетларининг ишчи номи сув ҳайвонлари номидан олинган. Shamu ҳам машҳур кит номини билдиради.
Агар қурилма ростдан ишлаб чиқарилаётган бўлса, у ҳолда унинг тақдимоти жорий йилнинг ноябрида бўлиши кутилмоқда. Nexus қурилмаларини октябрь ёки ноябрда тақдим этишини ҳисобга олсак, бу маълумотга ҳам ишонишимиз мумкин.
Изоҳ (0)