Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлган исроиллик аскарлар сони 33 нафарга етди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси твиттери хабар бермоқда.
«Ғазо сектори шимолидаги жанговар тўқнашув вақтида 36 ёшли аскар Яир Ашкенази ҳалок бўлди», – дейилади армия хабарида.
Айни вақтда, Фаластин соғлиқни сақлаш тизими вакиллари берган маълумотларга кўра, Ғазо секторида Исроилнинг «Мудофаа чизиғи» операцияси бошланганидан бери ҳалок бўлган фаластинликлар сони 800 нафардан ошиб кетди, деб ёзади «Кун».
Изоҳ (0)