«Барселона» клубининг жанубий америкалик футболчилари Чемпионлар лигаси финалида ўйнай олмайди. Агарда каталонияликлар ЕЧЛ финалига чиқса, Неймар, Месси ва балки Суареснинг ҳам ёрдамига умид қила олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
2015 йилнинг 28 майида Лионель Месси, Хавер Маскерано, Неймар, Даниэль Алвес ва Клаудио Браволар Америка Кубогида иштирок этиш учун ўз терма жамоалари сафида бўлиши лозим. Мусобақа 11 июнда бошланади ва Чилида бўлиб ўтади.
Агарда Луис Суареснинг терма жамоасидаги дисквалификацияси камайтирилса, у ҳам Америка Кубогида иштирок этиш учун Уругвай терма жамоасига йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали 6 июнь куни Берлин шаҳрида бўлиб ўтади. Испания Кубоги финали эса 30 майда бўлиши лозим.
Изоҳ (0)