10 июль куни Техас штатининг пойтахти — Остин шаҳридаги нутқидан сўнг, АҚШ президенти Барак Обама маҳаллий емакхонага ташриф буюрди, деб хабар берди New York Post нашри.
Президент тушлик вақтида Franklin Barbecue номли емакхонага кирди. У кафега хос бўлган ғазна (касса) олдидаги узун навбат ёнидан ўтиб, навбат бошида турган одамга унинг буюртмасига пул тўлашини айтди. Америкалик Брюс Финстед ва унинг 17 яшар қизи Фейт кўп нарса буюрганини эшитган Обама «Ўзи неча киши овқатланяпти», – деб ҳазиллашди.
Давлат раҳбари Финстед оиласи ва ўзининг – жами 300 долларлик буюртмани пластик карточка орқали тўлади.
Атрofдагилар бўлаётган ҳодисани телефонларига расмга олиб, фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлади. Айримлар пластик карточканинг рақамини ҳам суратга олишга улгурди ва у қисқа муддат ичида интернетда тарқалди.
Обаманинг бундай хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда турли баҳсларга сабаб бўлди. Franklin Barbecue’нинг эгаси Аарон Franklinнинг аввал ҳеч кимга навбациз келишга рухсат бермагани ва бу сафар истисно қилгани ҳақидаги хабарига жавобан «Давлат бюджетини ҳам навбатни қисқартиргандай камайтирса эди», «Йўқ, Обама, сен ҳам барча сингари уч соат навбатда тур!» каби изоҳлар қолдирилди.
Изоҳ (0)