Ҳатто ҳайвонлар ҳам инсонлар томонидан содир этилаётган хавф-хатарни сезадилар. Исроилнинг Тел-Авив шаҳридаги ҳайвонот боғида яшовчи филлар, ҳаводан бомба учирилаётгани ҳақида огоҳлантирувчи сигнални эшитиши биланоқ қаерга қочишни билмай, ёш болачаларини ҳимоя қилишга ўтди, дея хабар беради Daily News.
Ҳайвонот боғи ходими Сагит Хоровиц 9 июль, чоршанба куни эрталаб содир бўлган ҳодисани тасвирга олишга улгурган.
Видеода тўртта катта фил қўрқув остида чинқириб, икки нафар филчани ҳимоя қилаётганини кўриш мумкин.
Сагит Хоровицнинг айтишича, тартибсизлик тугагандан сўнг, филлар ўзининг кундалик шароитига қайтган.
Изоҳ (0)