Украина президенти Пётр Порошенко Украинанинг шарқий қисмини, хусусан, Донецк ва Луганскни россияпараст айирмачи кучлардан озод қилиш режасини тасдиқлади. Бу ҳақда, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби ўринбосари Михаил Ковалга асосланиб, УНН хабар бермоқда, деб ёзади «Кун».
«Президент, олий бош қўмондон Пётр Порошенко ерларимизни у ердаги вазиятни беқарорлаштираётган одамлардан тозалаш бўйича режани жуда батафсил тасдиқлади», — деди Ковал.
Бундан ташқари, Ковалнинг сўзларига кўра, тинчлик сулҳи ушбу стратегик режанинг бир қисми бўлган.
Изоҳ (0)