5 июль куни Украина армияси бўлинмалари Славянск ва Краматорск шаҳарларига кирди, деб хабар беради Euronews.
«РИА Новости» агентлиги «Донецк халқ республикаси»нинг қуролланган тарафдорларидан иборат бир неча гарнизон шаҳарларда қолганини маълум қилди. Шанба куни кечга бориб, Славянск ва Краматорскда отишмалар юз бергани қайд этилди.
Славянск олингани, гаровдагилар озод қилингани ва кўплаб қуролларнинг олиб қўйилгани тўғрисидаги чиқишидан сўнг Украина президенти Пётр Порошенко бу Украинани бирлаштириш учун бораётган жангнинг бошланиши эканлигини айтди. Президент, шунингдек, қуролли кучларни бундан кейинги операцияларни амалга оширишда тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга чақирди.
Айирмачилар еса бронетехника билан Донецкка кириб, энди Донецк ва Горловка ҳимоясига ўтганликлари ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)