Украинанинг «Бешинчи канал»и эфири 4 июль, жума куни бомба ҳақидаги аноним хабар билан тўхтатилди. Телеканал ходимлари шошилинч равишда эвакуация қилинди, воқеа жойи эса сапёрлар, кинологлар ва тезкор тергов гуруҳи томонидан текширила бошлади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Тревога ёлғон бўлиб чиқди, бироз вақтдан сўнг эфир қайта тикланди.
«Бешинчи канал» Украина президенти Пётр Порошенкога тегишли бўлиб, таҳририят ходимларининг фикрича, мина ҳақидаги хабар ўзига хос огоҳлантириш бўлган. Гап шундаки, «Бешинчи канал» Украина шарқида аксилтеррорчилик операцияларида иштирок этаётган «Донбасс»батальонига автомобиль берган. Шу куннинг эртасига бомба ҳақида аноним хабар келиб тушган.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Андрей Парубий бунда россияпарст айирмачилар қўли борлигини айтмоқда. «Улар бу билан Украинани беқарор давлат қилиб кўрсатмоқчи», — деди у.
Изоҳ (0)