«Интерфакс» ахборот агентлигининг маълум қилишича, ОАВда мамлакат разведка (қидирув) хизмати ходимининг АҚШ жосуси деб қўлга олингани ҳақида хабар тарқалгач, Германия Ташқи ишлар вазирлиги Берлиндаги АҚШ элчиси Жон Эмерсонни ҳузурига чақирди.
Чоршанба куни Германия прокуратураси 31 ёшли немис фуқаросини хорижий давлатлар разведка хизмати жосуси деган гумон билан ҳибсга олинганини хабар қилди, бироқ прокурорлар унинг кимлиги ва гап қайси разведка хизмати ҳақида кетаётганини айтмади.
Айни дамда Spiegel ҳамда Süddeutsche Zeitung нашрларида гумондор шахс Германия Федерал разведка агентлигида ишлагани ва АҚШ жосуси деб айбланаётгани ҳақида маълумот берилди. У АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан телефонларнинг тингланишига доир тергов билан шуғулланган бундестаг (Германия парламенти) қўмитаси ишлари ҳақидаги маълумотларни АҚШга пул эвазига жўнатганликда гумон қилинмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ элчиси Эмерсонни вазиятни ойдинлаштириш учун чақирилганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)