Украина президенти Порошенко мамлакат шарқидаги яраш режимини тўхтатишга қарор қилди, дея хабар бермоқда Euronews.
Биз ҳужум қиламиз ва ўз еримизни озод этамиз», — деди Порошенко. У қон тўкилишини тўхтатиш имкониятидан фойдаланилмаганини тан олди, бироқ ўзининг ишонтиришича, у Украина ва Донбасс учун стратегия сифатида ўз тинчлик режасидан воз кечмоқчи эмас.
Президент қуролни ташлаб таслим бўлганларни жиноий жавобгарликдан озод этишга яна бир бор ваъда берди. «Тинч аҳолига нисбатан ҳам куч ишлатилмайди», — дея таъкидлади у.
Порошенко Донецк ва Луганск вилоятлари фуқароларига мурожаат қилиб, Донбассга хавфсизликни қайтаришда ҳамкор бўлишга чақирди.
Изоҳ (0)