30 июнга ўтар кечаси Донецкда Россиянинг Биринчи канали оператори Анатолий Клян ҳалок бўлди. Бу ҳақда LifeNews нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, журналист «ҳарбий қисм яқинида ОАВ вакилларидан иборат автобуснинг Миллий гвардия томонидан ўққа тутилиши чоғида қорнига ўқ тегиши натижасида ҳалок бўлган».
Донецк ҳудудидаги 1428-ҳарбий қисмга муддатли хизмат ўтовчиларнинг оналари ўз ўғиллларини олиб кетиш учун автобусда келишган. Шу автобус ичида ОАВ вакиллари ҳам бўлган. Ҳарбий қисмга эндигина етиб келаётган автобус Украина ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган.
Биринчи канал ҳам операторнинг ўлимини тасдиқлади. У шифохонага кетиш чоғида вафот этган.
Украина томони ҳодисага ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг Луганск шаҳрида бўлиб ўтган артиллерия отишмаларида Россия телевидениесининг икки нафар журналисти ҳалок бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)