Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сўнгги ярим йил ичида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Урганч шаҳрида қимор ўйинларини ташкил қилиш билан боғлиқ учта ҳолатга дуч келишди. Бу ҳақда «Постда» газетаси маълумотига таяниб, Uz24.uz хабар берди.

Фото: uz24.uz

Фото: uz24.uz

Биринчи иккита ҳолатда шаҳарда яшовчи фуқаролар — Ўктам А. ва Азамбой Т. ўз уйларида «казино» очгани аниқланган. Улар ўнлаб кишиларни йиғиб, ярим кечагача қартабозлик қилган. Ўйинга нақд пул тикилган. Покер кўп миқдорда спиртли ичимликлар ичиш билан ўтган.

Шовот туманида яшовчи яна бир покер ишқибози — Баҳром К. ўзига тегишли «мойка»да қимор ўйинлари ҳаваскорлари учун клуб очган. Бироқ кўп ўтмай милиция уни қўлга олган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)