Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес яна эски «ҳунари»ни эслаб қолди, деб ёзади Uff.uz.
Суарес яна рақибини тишлаб олди. Бу сафар унинг ўткир тишлари Жоржо Кьеллинига «аталди». Учрашувни бошқариб борган ҳакам Марко Родригес бу ҳолатни пайқамай қолди ва Луис Суаресни жазоламади.
Аммо интизом қўмитаси бу ҳолатни кўриб чиқиши ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчисини жазолаши мумкин. Нашрнинг эслатишича, Суарес аввал ҳам «Челси» ҳимоячиси Бранислав Иванович ва «ПСВ» футболчиси Оман Баккалаларни тишлаб олган эди.
Луис Суареснинг ушбу «ҳунари» дарҳол мухлислар эътиборини ўзига тортди ва унга бағишланган янги кинояли суратлар интернетда пайдо бўлди. Улардан бирида Суарес руҳий касаллар учун тинчлантириш кийими ва жағга тақиладиган махсус боғичда тасвирланган.
Қизиқ томони, Луис Суарес тишлаб бўлгандан сўнг, тиши оғриган шекилли, Кьеллини елкасини ушлаб турган вазиятда, у тишларини текшириш билан банд эди.
Яна бир суратда Келлини елкасини очиб кўрсатаётгани тасвирланган. Ҳимоячининг елкасида Суареснинг тишлари изини кўрса бўлади.
Ниҳоят Луис Суарес учун аталган ҳазил «меню»ни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ҳазилкаш мухлислар Луис Суарес учун футболчилардан иборат «меню» тузиб чиқишди. Унда футболчиларнинг номлари таом номлари билан уйғунлаштирилган ва рамзий нарх қўйиб чиқилган.
Изоҳ (0)