Жаҳон чемпионати, гуруҳ босқичи, «А» гуруҳида Хорватия терма жамоаси Мексикага имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Равшан Эрматов ҳакамлиги остида кечган Хорватия ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашув кутилмаган ҳолатлардан холи бўлмади. Жамоалар то 72-дақиқага қадар гол ура олмадилар. Айнан мана шу дақиқада Маркес ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Гуардадо Мексиканинг иккинчи голини киритди. Хавьер Эрнандеснинг 82-дақиқада киритган голидан сўнг, бу учрашувда ким ғолиб бўлишига шубҳа қолмаганди. Перишичнинг 87-дақиқада урган ягона жавоб голи Хорватия терма жамоаси мухлислари учун ожиз тасалли бўлди холос.
ЖЧ — 20143-тур, «А» гуруҳи
Хорватия – Мексика 1:3 (0:0, 1:3)Голлар: 0:1 – 72 Маркес, 0:2 – 75 Гуардадо, 0:3 – 82 Х. Эрнандес, 1:3 – 87 Перишич.Хорватия – Плетикоса, Врсалко (Ковачич, 58), Чорлука, Ловрен, Пранич (Елавич, 74), Модрич, Ракитич, Срна, Перишич, Олич (Ребич, 69), Манджукич.Мексика – Очоа, Маcа, Маркес, Морено, Агиляр, Лайюн, Эррера, Гуардадо (Фабиан, 84), Васкес, Перальта (Пенья, 79), дос Сантос (Х. Эрнандес, 62).Огоҳлантиришлар: Ракитич (9), Маркес (39), Васкес (66).Четлатиш: Ребич (89).
Изоҳ (0)