Бразилияда ўтказилаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «D» гуруҳи доирасидаги учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Уругвай термаси Италия устидан кичик ҳисобдаги ғалабага эришган бўлса (1:0), Коста-Рика – Англия учрашувида нурсиз дуранг натижа қайд этилди (0:0). Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Натижада «Д» гуруҳидан ўрин олган Италия 3 очко билан, Англия эса 1 очко билан Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Коста Рика ва Уругвай плей-офф босқичига йўл олди.
Изоҳ (0)