Жаҳон чемпионати мусобақасининг 2-турларидан ўрин олган «H» гуруҳидаги Жанубий Корея ҳамда Жазоир термалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:4 ҳисоби қайд этилиб, африкаликларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Ўйин тўлиқлигича Жазоирнинг устунлиги остида ўтди. Аксинча, Жанубий Корея Россияга қарши ўйинини қила олмади. Учта тўп бўйича орта қолаётган қитъадошларимиз битта жавоб голни уришга муваффақ бўлишган. Аммо, Браими 62-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни киритди. Гу Жа Чолнинг иккинчи голи эса, шунчаки статистика сифатида қабул қилинадиган бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистонни қолдириб кетган Жанубий Корея мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди.
Жаҳон чемпионати, 2-тур «H» гуруҳиЖанубий Корея — Жазоир — 2:4 (0:3, 2:1)Голлар: 0:1 – 26 Слимани, 0:2 – 28 Аллиш, 0:3 – 38 Жабу, 1:3 – 50 Сон Хин Мин, 1:4 – 62 Браими, 2:4 – 72 Гу Чжа Чол.Жанубий Корея – Чон Сон Рен, Ли Юн, Хон Чжон Хо, Ким Ен Гвон, Юн Сук Ен, Ан Гук Ен (Чжи Дон Вон, ), Ки Сон Ен, Ли Чун Юн (Ли Гин Хо, 64), Гу Чжа Чол, Сон Хин Мин, Пак Чу Юн (Ким Шин Ук, 57).Жазоир – Мболи, Манди, Аллиш, Меджани, Бугерра (Белкалем, 89), Месба, Бенталеб, Джабу (Гилас, 73), Браими (Ласен, 77), Фегули, Слимани.Огоҳлантиришлар: Ли Юн (54), Бугерра (67), Ан Гук Ен (69).
Изоҳ (0)