Тошкентда шахмат бўйича 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг рапид – тезкор шахмат баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Швейсарча тизимда етти турдан иборат баҳсда ўзбекистонлик шахматчилар иккита олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Ўн икки ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида қатнашган Нодирбек Ёқуббоев тожикистонлик Суҳробжон Авалбоев, ҳиндистонлик Ананд Саурабҳ ва Сривацҳав Раҳул, қирғизистонлик Руслан Сездбеков, мўғулистонлик Отгонбаяр Чингуунни мағлубиятга учратди. Ҳиндистонлик Аравинд Рам ва яна бир шахматчимиз Муҳаммадали Абдураҳмонов билан дуранг ўйнаган Нодирбек шу тариқа олти очко билан биринчи ўринни эгаллади. Ҳиндистонлик Аравинд Рам иккинчи, мўғулистонлик Ёндонжамс Эрдемдалай учинчи поғонадан жой олди.
Олти ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида ёш шахматчи Оқжол Раҳматуллаев ҳам олти очко жамғарган ҳолда Осиё чемпиони бўлди. У етти партиядан иборат баҳсда ҳиндистонлик Рамдас Анант, Рамакришнан Ниҳил, мўғулистонлик Батгерел Энкхзориг ва Очир-Ердене Ариунболд ҳамда жамоадоши Акобир Сайдалиев устидан ғалаба қозонди.
Саккиз ёшгача қизлар баҳсида қатнашган Омина Назарова беш очко билан бронза медални қўлга киритди.
Изоҳ (0)