Ёдгор Носиров ҳамда Жамшид Хожиниёзов ғояси асосида Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Кабутарлар» таронасига клип суратга олиш жараёнида ижарага олинган қушлар учиб кетган. «Шоу-бизнес»нинг хабар беришича, ҳар бир кабутар нархи бир миллион сўмни ташкил этади.
Хабарда таъкидланишича, клипда 1985—1988 йиллар акс эттирилган бўлиб, тасвирга олиш вақтида кабутарлар қанотларига боғланган иплар ечилган ва қушлар учиб кетган.
Узоқ вақт кабутарларнинг қайтишини пойлаган ижодий гуруҳ ҳафсаласи пир бўлган — қушлар қайтиб келмаган. Клипни суратга олиш ишлари якунланмагани туфайли, учиб кетган кабутарлар ўрнига худди уларга ўхшаш бошқа қушлар топилиб, дублёр сифатида суратга олиш ишлари давом эттирилган.
Изоҳ (0)