Машҳур «Голос» телешоуси юлдузи Наргиз Зокирова буви бўлишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи яқинда бўлиб ўтган концертида маълум қилди. Қўшиқчининг 24 ёшли қизи Сабина Тошбоева унга бувилик бахтини совға қилади. деб ёзади Dni.ru.
«Ҳозиргача уч фарзанднинг онаси эдим, сентябрда бувига ҳам айланаман», — деди Зокирова.
Ижодкор турмуш ўртоғи Филипп Бальцано билан Сабина ва Лайло исмли қизлари ҳамда Ауэль исмли ўғилларини тарбияламоқда.
Таъкидлаш жоиз, Наргиз Зокированинг нафақат шахсий ҳаётида, балки ижодида ҳам яхши янгиликлар бор. Россиялик таниқли продюсер Максим Фадеев у билан бирга ишлай бошлади.
«Продюсерлик марказимизга Наргизнинг келиб қўшилганидан жуда хурсандман, — деб ёзади Фадеев ўзининг Twitter’ида. — Наргиздек ижодкор билан бирга ишлашдан бахтиёрман. Хуш келибсан, Наргиз. Сенга панд бериб қўймайман».
Шунингдек, продюсер Наргиз учун «чин қалбдан» қўшиқ ёзганини, у «Муз-ТВ» маросимигача тайёр бўлиб қолишини қўшимча қилган.