Жастин Бибернинг ирқий ҳақоратомуз қўшиғи интернетда тарқалиб кетди
Қўшиқчи Жастин Бибернинг ирқий ҳақоратомуз қўшиқни куйлагани акс этган видеолавҳа интернетда тарқалиб кетди, дея хабар берди Vesti.ru.
Ушбу қўшиқ Бибернинг One Less Lonely Girl хит таронасининг ирқий ҳақоратомуз талқинидир. Унинг матнида қиз ўрнига афроамерикалик ҳақида сўз боради. «Мен уни ўлдирсам, ёлғиз қора танлилар биттага камаяди», — деб куйлайди Бибер.
Тарқалган видео бундан беш йил аввал суратга олинган бўлиб, унда ёш қўшиқчи ирқий камситувчи латифани ҳам сўзлаб берган.
Mirror хабар беришича, товламачилар Бибердан ушбу видеолавҳа эвазига бир миллион доллар талаб қилган. Қўшиқчи уни тўлашдан бош тортгач, видео интернетга жойланган.
Бибер эса ўзининг номақбул қилиғи учун омма олдида узр сўрашига тўғри келди.