20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Давлат бюджетининг 2014 йил 1-чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
2014 йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 7,5 фоизни ташкил этди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари — 8,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш — 6,2 фоизга, чакана савдо айланмаси — 14,3 фоизга ўсди.
Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи чорагида 227,9 мингта иш ўрни, шу жумладан, қишлоқ жойларида 137 мингтадан зиёд иш ўрни яратилди. «Соғлом бола йили» Давлат дастури учун бир триллион сўмга яқин маблағ йўналтирилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йил 1-чоракдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади ва тегишли қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)