Жаҳон чемпионати мусобақасининг «С» гуруҳидан ўрин олган учрашувда Кот-д’Ивуар терма жамоаси Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда ҳисобни кунчиқар юрт вакиллари очишганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Кейсуке Хонда бу вазиятда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Аммо иккинчи бўлимда ивуарликлар икки дақиқа ичида иккита гол киритиб, ғалабани илиб кетишди.
Кот-д’Ивуар – Япония 2:1 (0:1, 2:0)Голлар: 0:1 – 16 Хонда, 1:1 – 64 Бони, 2:1 – 66 Жервино.Кот-д’Ивуар – Барри, Оре, Зокора, Бамба, Бока (Джакпа, 75), Тиоте, Ди (Дрогба, 62), Яя Туре, Калу, Бони (Я Конан, 78), Жервино.
Япония – Кавасима, Утида, Ёсида, Морисиге, Нагатомо, Ямагути, Хасебе (Эндо, 54), Окадзаки, Хонда, Кагава (Какитани, 86), Осако (Окубо, 68).Огоҳлантиришлар: Ёсида (23), Бамба (54), Зокора (58), Морисиге (64).
Изоҳ (0)