Футбол бўйича Бельгия терма жамоасининг Брюсселдаги мухлиси ЖЧ—2014да Жазоир устидан эришилган ғалабани нишонлаётганда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Волкскрант хабар бермоқда.
«Кун»нинг маълум қилишича, эркак хурсандчилигидан биржа биноси олдидаги шер ҳайкали устига чиқмоқчи бўлган, бироқ кутилмаганда йиқилиб тушиб, олган жароҳатлари натижасида чоршанба куни шифохонада вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия ва Жазоир терма жамоалари ўртасида 17 июнь, сешанба куни бўлиб ўтган ўйин 2:1 ҳисобида европаликлар ғалабаси билан якунига етган эди.
Гуруҳ босқичи доирасидаги иккинчи ўйинда Бельгия Россияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 22 июнь куни Рио-де-Жанейрода ўтказилади.
Изоҳ (0)