Бугун соат 9:00 да Тошкентда зилзила содир бўлди.
Gazeta.uz'нинг хабарига кўра, зилзила эпицентри Тошкентда 520 км жанубда, Афғонистоннинг Ҳиндуқуш тоғ тизмасида рўй берган.
Маълумотларга кўра, Самарқандда ҳам зилзила сезилган.
Зилзила пайтида нима қилиш керак?
- Бино ичида бўлсангиз, стол ёки стул тагига кириб олинг. Шу йўл билан тепадан қулаши мумкин бўлган нарсалардан (масалан, девор парчасидан) ҳимояланасиз;
- Ешик тагида (эшик жойлашган оралиқда) туриб олинг. Улар бинонинг бошқа қисмларига қараганда мустаҳкамроқ бўлади;
- Агар ташқарида бўлсангиз, бино, дарахт, сув ёки электр симларига яқин борманг. Электр узаткичлари сувга қулаши натижасида унга яқин турганлар учун ўта хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин;
- Машинада бўлсангиз, машина ичидан чиқманг. Лекин у бино, девор ёки бошқа қулаши мумкин бўлган объект яқинида турган бўлса, ташқарига чиқиб, автомобилингиз ёнида чўккалаб туринг.
- Зилзила тўхтаганидан кейин ҳам хавфсиз жойдан чиқмасдан, бироз кутиб туринг. (Манба: wikihow.com)
Изоҳ (0)