Тошкентда Россиянинг собиқ президенти Борис Николаевич Ельцин номидаги кутубхона электрон ўқув залининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб маълумот берди «Новый век» газетасига «Россотрудничество»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Валерий Кайер.
В.Кайер сўзларига кўра, эндиликда ўзбек китобхонлари рус тили, Россия давлатчилиги ҳамда ҳуқуқий назариялари бўйича ноёб нашрлардан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
«Бу кутубхонанинг ташкил этилиши ўзбек олимлари, талабалар ва бошқа Россия маданияти ва илмий ишланмалари билан қизиқувчилар учун қулай имкониятдир», — деб таъкидлади Валерий Кайер.
Тадбирда ўзбек илмий доиралар вакиллари, талаба ва журналистлар иштирок этди.
Изоҳ (0)