Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Beeline алоқа оператори мижозлар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш учун яратилган бош директорнинг шахсий почта қутисининг бир ойлик фаолиятини сарҳисоб қилмоқда. 6 майдан 6 июнга қадар компания абонентлари GD@beeline.uz манзили бўйича 200 га яқин электрон хат юбориб, Александр Воробёвнинг шахсан ўзидан жавоб олди. Бу ҳақда Beeline матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Beeline

Фото: Beeline

«Абонентларнинг фаоллиги ва нафақат муаммолар, балки яхши таассуротлари билан ҳам улашишлари мени қувонтирди, — дейди компания бош директори Александр Воробёв. — Мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича саволлар, турли хил инновацияларни жорий қилиш таклифлари келиб тушди. Ростини айцам, бу лойиҳа бошланганида энг асосий мавзу алоқа сифати ва мобил интернет ҳақида бўлишини кутгандим, бироқ рейтингнинг биринчилигини симли интернет эгаллади, шунинг учун биз бу йўналишдаги ишларни кучайтирдик».

GD@beeline.uz электрон манзилига юборилган бир дона хат ҳам жавобсиз қолмади, қатор мурожаатлар бўйича эса аниқ масалаларни ечиш борасида керакли раҳбар ва мутахассислар жалб қилинди.

Эслатиб ўтамиз, GD@beeline.uz электрон манзили доимий равишда амал қилади ва компания ёзувларнинг махфийлигини кафолатлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди