Илк Amazon смартфони 18 июнь куни Сиэтл (АҚШ, Вашингтон)да тақдим этилади. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.
Тарқалган маълумотларга кўра, янги смартфон бирйўла 6 та камерага эга бўлади. 13 мегапикселли асосий — орқа ва олд камера одатийдир. Қолган 4 та модул эса олд панел бурчакларида жойлашган бўлиб, 3D-еффект яратишда қўлланилади. Ушбу паст кучланишли инфрақизил камералар фойдаланувчи юзи (кўзи)нинг экранга нисбатан жойлашувини кузатади ва унга 3D-объектларни махсус кўзойнаксиз кўриш имконини беради.
Нафақат телефон экранидаги фон ва иконкалар, балки Amazon интернет-дўконидаги маҳсулотлар ҳам 3D шаклда акс этади.
Amazon смартфони дастлаб фақат АҚШда сотилиши кутилмоқда.
Янги қурилма 4,7 дюймли 1280×720 пикселли дисплей, Қуалcомм процессори, 2 Гб тезкор хотирага эга бўлади. У Amazon сервислари билан таъминланган Android операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)