Nokia (Microsoft) ўзининг Android операцион тизимида ишлайдиган навбатдаги смартфонини 20 июнда тақдим этиши мумкин, дея хабар берди Mail.ru. Бу галги смартфон бирваракайига иккита — Android ва Windows Phone операцион тизимларини ўзида жамлайди.
Янги смартфонда «Уй» (Home) тугмаси пайдо бўлади (Nokia Х/XL’да йўқ), Microsoft фойдаланувчилар хоҳишини ҳисобга олиб бундай қарорга келди. Айни пайтда Nokia Х2 прототиплари Ҳиндистонда синовдан ўтказилмоқда.
Қурилма Nokia Х’дан арзонроқ, шу билан бирга кучлироқ ҳам бўлиши кутилмоқда. Смартфон 4,3 дюймли 800×480 пикселли дисплей, икки ядроли Qualcomm Snapdragon 200 процессори, 1 Гб тезкор, 4 Гб ички хотира, 5 мегапикселли асосий камерага эга бўлади.