Покистонда тошбўрон қилинган Фарзона исмли аёлнинг эри Муҳаммад Иқбол, агарда рафиқасининг ўлимида айбдор бўлганлар жазоланмаса, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
2009 йилда биринчи хотинини ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинган чоғида у шундай баёнот берган. «Агар қотиллар хотиним ва туғилмаган фарзандимнинг ўлими учун жавоб беришмаса, улар ўлдирилган жойда ўзимни ёқиб юбораман», — деган у. Қариндошлари унинг гуноҳидан ўтишгач, жиноят иши ёпилган.
Покистон полицияси Фарзонанинг отасини қўлга олишди. У қилган ишидан афсусда эмаслигини билдирди.
Аввалроқ ҳомиладор ёш аёл севиб турмушга чиққани учун қариндошлари томонидан тошбўрон қилиб ўлдирилган эди.
Покистон бош вазири Наваз Шариф полициянинг бу ишга нима учун зудлик билан аралашмаганига ойдинлик киритилишини талаб қилмоқда. Таъкидлаш жоиз, жиноят Лахордаги суд биноси яқинида содир бўлган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Покистон комиссияси маълумотларига кўра, ўтган йили аёлларнинг бундай кўринишда жазоланиш ҳоллари 869 тани ташкил этган. Кўпчилик покистонликларнинг фикрича, аёл киши мустақил равишда эр танлаш ҳуқуқига эга эмас.
Изоҳ (0)