Украина шарқидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Донецк ва Луганскда танг вазият сақланиб қолмоқда. Славянскдаги халқ қўшинларининг айтишича, жума куни украин ҳарбийлари шаҳар марказини артиллерия қуроллари билан ўққа тутган. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Оқ уйдагилар хабар тарқатишича, АҚШ президенти Барак Обама Украинанинг янги сайланган президенти Пётр Порошенко билан 4 июнь куни Варшава (Польша)да учрашмоқчи.
Яқинда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Украина шарқида ўз кузатувчиларининг учинчи гуруҳи ҳам йўқолганини маълум қилди. Миссиянинг тўрт нафар ходими Северодонецк шаҳридаги блокпостда тутиб олинган.
Жума куни Украина мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Михаил Ковал , ҳудудда вазият тўлиқ яхшиланмагунича куч операцияси давом этишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айирмачилар билан жанг натижасида ҳалок бўлган ҳарбийлар сони 20 тага етган.
Изоҳ (0)