Украинадаги муддатидан аввалги президентлик сайловларига саноқли кунлар қолганида Киев мамлакат шарқидаги айирмачиларга мурожаат қилиб, уларни сайловни бузиш қўлларидан келмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Украина бош вазири Арсений Яценюк ўз баёнотида Украинанинг қонуний сайланган президенти бўлиши кераклигини таъкидлади. «Бу биринчидан, — деди у. — Иккинчида, биз барчани сайлов жараёнида тенг иштирок этиш имконияти билан таъминлаймиз. Учинчидан эса, Донецк ва Луганскдаги террорчиларнинг сайловни барбод қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлари амалга ошмаслиги тайин».
Украина Марказий сайлов қўмитаси маълумотларига кўра, хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар туфайли Луганск вилоятида участкаларнинг 16 фоизи, Донецкда эса 26 фоизи сайловчилар рўйхатига эга бўлган. Айирмачиларни қўллаб-қувватловчилар ўз танловларини амалга ошириб бўлганини таъкидлаган.
Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков хавфсизлик кучлари зўравонлик авж олиши мумкин бўлган «қизил» ҳудудларни аниқлангани, овоз бериш давомида бу жойларга махсус отрядлар жойлаштирилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)