Россия президенти Владимир Путин Украина чегарасида жойлашган ўқув машғулотлари ҳудудидан «қўшинларни қайтариш» ҳақида буйруқ берди, дея Кремль хабар тарқатди. Бироқ НАТО қўшинларнинг олиб кетилгани бўйича ҳеч қандай далилни кўрмаётгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
7 май куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси Дидье Буркхалтер билан учрашувда Путин Украина чегарасидан қўшинларни кўчириб ўтказгани ҳақида гапирган. «Улар полигонлардаги доимий ҳарбий машғулотлар ўтказиладиган жойда», — деган эди у.
Ғарб шундан кейин ҳам Россия қўшинлари ҳали ҳамон Украина чегарасида турганини таъкидлаган. НАТО эса Россиянинг чегарадаги одамлари сонини тахминан 40 мингта деб баҳолаб, ушбу хулосани сунъий йўлдош орқали олинган суратлар билан исботлаган.
Изоҳ (0)