Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Глобал экологик жамғарманинг Ўзбекистондаги Кичик грантлар дастури томонидан «Фотоов» танлови эълон қилинди. Унда ўз ўлкасининг биохилма-хилликларини севиб, уларни ардоқлашга ҳисса қўшишни хоҳлаган барча ўзбекистонликлар қатнашиши мумкин, деб ёзади «Туркистон press».

Фото: uspeikupit.ru

Фото: uspeikupit.ru

Танловда иштирок этишни истаганлар ўзининг янги, ҳеч қаерда эълон қилинмаган фотосуратларини 2014 йилнинг 18 майига қадар тақдим қилиши мумкин. Хоҳловчилар суратларни fotoohota2014@yandex.ru электрон манзилига юбориши лозим.

Танловнинг асосий мавзуси биохилма-хиллик тушунчасига қаратилган бўлиб, барча йўналишлар ушбу тушунча билан бевосита боғлиқдир. Танлов бешта йўналишдан иборат. Яъни танловга «Экотизим хизматлари», «Биохилма-хиллик», «Пробиркадаги озиқ-овқатлар», «Экологияда менинг ўрним», «Ҳамма жойда ҳаёт бор» мавзуларига оид фотосуратлар қабул қилинади.

Шу билан бирга танловга топшириладиган фотосуратлар ҳажми икки мегапикселдан кичик бўлмаслиги керак. Бунда катта фотосуратларни қирқиб, ҳажмини ўзгартириб тақдим қилиш ҳам мумкин. Муаллифлар томонидан топшириладиган фотонамуналарга бошқа ўзгартишлар киритиш мумкин эмас. Танловга фақат муаллифнинг ўзи томонидан олинган суратлар қабул қилинади.

Таъкидлаш жоиз, танловга тақдим этилган фотосуратларни биолог, фотограф, журналист, шунингдек, Кичик грантлар дастури ва Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассисларидан иборат малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.

Танлов натижалари 2014 йил 22 май куни журналистлар учун ташкил этиладиган семинарда эълон қилинади. Фототанлов доирасидаги учта асосий ўрин соҳиблари қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар