Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилнинг 14 октябрида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси хабарига таяниб Uff.uz маълум қилди.
Аввалроқ, миллий терма жамоа октябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилган эди. Биринчиси 6-октябрда Қатар терма жамоаси билан, иккинчиси эса 10-октябрда Баҳрайн терма жамоаси билан ўтказилиши режалаштирилган эди.
Таъкидлаш жоиз, ҳар учала ўйин сафарда бўлиб ўтади. Қатарга қарши ўйин Доҳада ташкил қилинса, Баҳрайн ва БАА термаларига қарши ўйинлар Дубайда ўтказилади.
Изоҳ (0)