Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежида Ден то Фудокан карате-до шаҳар федерацияси (ДТФКШФ) семинар тренинг ўтказди. Унда япониялик жанг санъати устаси Танака Такенори иштирок этди. Бу ҳақда «Анонс» нашри хабар берди.
Танака Такенори 8-дан (даража) қора белбоғ соҳиби, дунё даражасида тан олинган устадир. У ЖКС (Жапан Карате Шото) уюшмасининг Гифудаги бош қароргоҳи раҳбари бўлиш билан бирга, Россиядаги ЖКС вице-президенти ҳамда Россия Сётокан карате федерацияси президенти ҳамдир.
Семинар давомида мураббий спортчиларнинг нафақат жисмоний жиҳатдан тайёргарликлари, балки жанг санъатининг руҳий анъаналарига риоя қилиш, жангдаги шерикларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш аҳамияти ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Изоҳ (0)