• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда адвокат стажёри ва шериги 34 минг долларни ноқонуний олаётганида қўлга тушди (видео)

    Андижон, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида адвокатлар ноқонуний пул олаётганида ушланди.

    Фото: Видеодан кадр

    Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бўстон туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг адвокат стажёри ҳамда 1984 йилда туғилган шахс ўзаро келишган ҳолда, ўзганинг номида бўлган 34 сотих нотурар ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 34 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Бектемир туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 нафар фуқарони жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 25 минг доллар талаб қилган.

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу пул маблағини адвокатнинг кўрсатмасига асосан, унинг 1987 йилда туғилган, муқаддам судланган таниши олган вақтида ушланди.

    Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Пешку туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати 2024 йилда жиноят ишлари бўйича мазкур туман суди томонидан судланган фуқарога оид ишни кассация инстанциясида кўрилиши жараёнида унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш масаласини суд тизимидаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг доллар олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

    ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг муқаддам судланган ишчиси Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими иш юритувида бўлган, Жиноят кодексининг 131-моддаси билан пойтахтдаги СПА салонлардан бирининг бошқарувчисига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали тергов жараёнида тугатишга кўмаклашиш эвазига ўзининг 1993 йилда туғилган таниши орқали 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

    Терговга қадар текширув давомида, адвокатлик бюроси ишчиси ушбу масалани ўзи ишлаётган адвокатлик бюроси адвокати орқали ҳал қилиб беришни режалаштиргани аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва бюро адвокати ҳам мазкур пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, адвокатлик бюроси ишчиси СПА салон бошқарувчисидан муқаддам 4500 доллар олгани ҳам маълум бўлди.

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Фирибгарлик ва пора учун қўлга тушган адвокатлар

    2025 йилнинг янаврида Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати 20 минг доллар олган вақтида ушланганди. У 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ҳозирда шаҳар судининг кассация инстанциясида кўрилаётган шикоятни мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

    2024 йилнинг мартида Қорақалпоғистонда адвокат гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш билан айбланаётган шахсга енгиллик қилиб бериш эвазига судьяга 10 минг доллар пора бераётганида қўлга тушганди. Ўша йилнинг апрелида Тошкентда муқаддам судьялик қилган адвокат 75 минг доллар пора олаётганида ушланди. Бу пулни қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) ва одам савдоси билан судланиб, 8 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган ва шахсга нисбатан тайинланган жазони енгилроқ жазо турига алмаштириб бериш эвазига олган.

    18 март, 10:26   Изоҳ (0)   5783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #адвокат#пора#фирибгарлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қибрайда ипотека кредити олиб бериш эвазига фуқародан 2 минг доллар олган шахс ушланди

    11.10.2022, 08:21

    ДХХ прокуратура, суд, Миллий гвардия ва адвокатура ходимларини жиноят устида қўлга олди 

    28.02.2023, 11:30

    Самарқандда адвокат пора билан қўлга тушди

    04.04.2023, 00:20

    Самарқандда 2,5 млрд сўмлик қаздорликни камайтириш учун 15 минг доллар сўраган солиқ инспектори қўлга олинди (видео)

    08.04.2023, 11:12

    Наманганда суд қарорини кечиктириб бериш эвазига 200 доллар сўраган сохта адвокат ушланди 

    31.07.2023, 11:10

    Хоразмда Миллий гвардия маркази бошлиғи, Тошкентда адвокат, Бухорода “ИИБ ходими” пора олаётганда ушланди

    12.11.2023, 15:49

    Самарқандда Миллий гвардия ходими ва адвокат пора билан ушланди

    08.02.2024, 09:48

    Қорақалпоғистонда адвокат судьяга 10 минг доллар пора бераётганида қўлга тушди

    01.03.2024, 10:15

    Тошкентда муқаддам судьялик қилган адвокат 75 минг доллар пора олаётганида ушланди (видео) 

    07.04.2024, 11:43

    Тошкентда прокуратура ва ФВВ ходимлари билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди

    06.07.2024, 10:32

    Ер юзидаги энг бой аёл ким ва у қандай қилиб бу даражада бойиб кетган?

    6 январ, 18:39

    Тошкентда фирибгарликда айбланиб адвокат ва юрист ушланди (видео)

    22 январ, 13:16
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.