• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчилик йўлга қўйилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакат агросаноати самарадорлик ва бозор муносабатлари жиҳатидан ислоҳ қилинмоқда. Соҳага илғор агротехнологиялар, илм-фан ютуқлари кенг жорий этилмоқда.

    Бир гуруҳ ўзбекистонлик мутахассислар яқинда Хитой, Италия, Японияга бориб, илмий институтлар, йирик компания ва хўжаликлар тажрибасини ўрганди. Шу асосида янги ҳамкорлик режалари ишлаб чиқилди.

    Маълумки, юқори ҳосилдорликнинг биринчи омили бу уруғчилик. Хитой қишлоқ хўжалиги академияси экинлар уруғи ва кўчатчилигида катта тажрибага эга. Бизда эса қишлоқ хўжалиги бўйича 14 та илмий институт, 55 та уруғчилик хўжалиги бўлгани билан, янги нав ва агротехнология масаласида оқсоқлик бор. Деҳқонлар маҳаллий уруғдан манфаат кўрмагани учун чет элникини экаяпти.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу боис Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 200 миллион доллар сармоя киритилиб, пахта, буғдой, шоли, макка, узум ва мева навлари кўпайтирилади. Уруғ олишдан бошлаб, уни замонавий техника ва дронлар ёрдамида экиш, дорилаш, йиғиш ва қайта ишлаш бўйича намунавий ҳудуд ташкил қилинади.

    Соҳа учун яна бир долзарб масала – малакали кадрлар. Бу борада Италияда яхши таълим тизими бор. Биргина Болонья университети Европани малакали мутахассислар билан таъминлашда катта ўрин тутади. Илмий институтлар хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиб, буюртма асосида сифатли навларни яратиб, тижоратлаштираяпти.

    Ушбу тажрибаларни ўрганиш мақсадида Италиядаги Болонья, Тушиа, Феррара, Пиза олийгоҳларига бу йил 200 нафар ёшларни юбориш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Тушиа университетида йилига 30 нафар озиқ-овқат технологини грант асосида ўқитиш, мамлакатда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш таклифини билдирган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Дунё тажрибасини ўрганишда ўқиб, ишлаш дастурлари ҳам қўл келади. Масалан, Самарқанд аграр институти, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ўтган йили бир гуруҳ талабаларни Германия ва Англияга юборган. Тошкент давлат аграр ҳамда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетлари, Фарғона озиқ-овқат институтида талабаларни Японияга юбориш учун япон тили марказлари ташкил этилмоқда.

    Тақдимотда режалар қўллаб-қувватланиб, бундай ҳамкорликни Венгрия, Нидерландия, Канада, Австралия, Жанубий Корея каби агросаноат ривожланган давлатлар билан ҳам кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳудудларда инновацион лойиҳаларни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

    3 март, 17:45   Изоҳ (0)   2734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма декларация имзоланди

    26 феврал, 15:23

    Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон—Покистон бизнес форумида иштирок этди (фото)

    26 феврал, 16:38

    Шавкат Мирзиёев Туркия президентини туғилган куни билан табриклади

    26 феврал, 21:31

    Баҳорда “Ёшлар яшил боғлари” ташкил этилиб, 300 мингта дарахт кўчатлари экилади

    27 феврал, 20:20

    Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарига “Дўстлик” орденини топширди 

    27 феврал, 19:10

    Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади 

    27 феврал, 19:50

    “Эски замон касали”. Тадбиркорлардан ортиқча солиқ ундириш давом этяптими?

    1 март, 15:15

    Ўзбекистонда марказий шифохоналарда тиббиёт билан боғлиқ бўлмаган хизматлар хусусий секторга ўтказилади 

    28 феврал, 17:54

    Ракета ва дронлардан ҳимоя қилади, 12 км дан юқори аниқликда зарба беради. Президентга кўрсатилган Хитой ва Туркия қуроллари ҳақида

    28 феврал, 18:45

    Ўзбекистон Россия билан қурилиш соҳасидаги кенг кўламли кооперацияни ривожлантиради

    28 феврал, 19:55

    Шавкат Мирзиёев рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

    28 феврал, 21:12

    Миллий статистика тизимини трансформация қилиш офиси ташкил этилади

    1 март, 15:45

    Ўзбекистонда газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр узайтирилди 

    1 март, 19:43

    Рамазон ойи муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакат раҳбарлари, ҳукуматлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда

    1 март, 20:25

    Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади

    2 март, 09:48

    Трамп АҚШда инглиз тилини расмий тил деб эълон қилди 

    2 март, 13:35

    АҚШ ёрдамининг тўхтатилиши Путиннинг ғалабасига олиб келиши мумкин — ISW

    2 март, 17:20

    Трамп жанжалдан сўнг Зеленский учун тайёрланган тушликни еди 

    2 март, 19:20

    АҚШ Европадан 20 минг ҳарбийсини олиб чиқиши мумкин — WP

    2 март, 21:20

    “Трамп эркинлик учун курашаётган халқни эмас, қотил диктаторни ёқламоқда” — ҳуқуқ ҳимоячиси

    2 март, 23:15

    Трамп баёноти сабабли криптовалюта нархлари кескин ошди 

    3 март, 11:05

    Ўзбекистонда бир қатор хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

    3 март, 10:45

    “Украина хавфсизлик кафолатлари эвазига Россияга ҳудудий ён босиши керак” — Трамп маслаҳатчиси 

    3 март, 11:25

    “Россиянинг Украинага тажовузкор босқинчилиги ўзини оқлаши ҳам мумкин” — Алишер Қодиров

    3 март, 13:15

    Пўлат Бобожонов ИИВ раҳбарлигидан кетди

    3 март, 12:37
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина тез орада йўқ бўлиб кетиши мумкин” — Украина парламенти депутати

    Дунё | 19 июн, 20:15

    8,6 млрд сўмлик зарар: Хоразмда электрдан ноқонуний фойдаланаётган корхона фош бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 20:00

    Бухородаги боғчада уч ёшли бола ток уришидан вафот этди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:45

    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

    Реклама | 19 июн, 19:30

    “Хизматлар таклиф қилиш, бу ернинг табиати ва шароитини чет элларда кенг тарғиб этиш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:29

    Фарғонада қайнука поччасини кетмон билан ўлдирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:20

    Аббосбек Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди — инсайдер

    Спорт | 19 июн, 19:16

    Хонанда Шакира АҚШдаги мигрантларнинг оғир аҳволи ҳақида гапирди

    Лайфстайл | 19 июн, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.