• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда “Цефтриаксон” олган аёл шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

    Тошкентда “Цефтриаксон” олган аёл нафаси бўғилиб, ҳушини йўқотгани, у тезкорлик билан шифохонага олиб борилиб, ҳаёти сақлаб қолингани ҳақида хабарлар тарқалди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази бунга муносабат билдирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унда айтилишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро А.Х. ўзида 3 кун давомида иситма, ҳолсизлик кузатилгандан сўнг, уй шароитида даволаниш мақсадида шифокор тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан “Цефтриаксон” ва “Лидокаин” дори воситалари аралашмасини онаси ёрдамида мушак орасига қабул қилган. Орадан 10 дақиқа ўтгач, беморда бадан қақшаши, кучли ҳолсизлик, нафас сиқиши ва қон босимининг меъёридан ошиб кетиши кузатилган.

    Шундан сўнг фуқаро тез ёрдам машинасида дислокация бўйича дастлаб I.Эргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонаси, кейин эса ихтисослашган ёрдам кўрсатиш мақсадида Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб келиниб, стандарт бўйича даво чоралари қўлланган. Бажарилган муолажалар натижасида беморда тошмалар, иситма, ҳолсизлик каби симптомлар бартараф этилиб, фуқаронинг аҳволи яхшилангандан кейин уйига жавоб берилган.

    Маълум қилинишича, дастлабки ўрганишлар беморда кузатилган ножўя реакция мазкур дори воситасининг сифати билан боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

    “Ушбу препарат қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда лаборатор текширувлар натижасида сертификатлаштирилиб, тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган. Шунга қарамасдан, бемордан қабул қилиб олинган препаратлар айни дамда марказ лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

    “Цефтриаксон” дори препарати кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотиклар оиласининг учинчи авлодига мансуб бўлиб, у бактериал инфекцияларни даволашда қўлланади. Лекин шамоллаш, грипп ва бошқа вирусли инфекциялар муолажасида таъсир кўрсатмайди.

    Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази бу препарат шифокор рецепти асосида берилиши ва шифокор назорати остида қўлланишини, ундан уй шароитида ўзбошимчалик билан фойдаланиш мутлақо мумкин эмаслигини эслатди.

    06.09.2024, 13:58   Изоҳ (0)   15352
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоий прокуратураси «битта укол оқибатида» вафот этган 36 ёшли аёлнинг иши юзасидан текширув ўтказмоқда

    10.04.2021, 17:12

    Ангренда «Цефтриаксон» дори воситаси сабаб 11 ёшли қиз вафот этгани айтилди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда

    30.10.2021, 16:34

    Ангренда «Цефтриаксон» сабаб вафот этган 11 ёшли қизнинг ота-онаси фармацевтика компаниясидан норозилигини билдирди

    01.11.2021, 13:10

    Қозоғистонда «Цефтриаксон» дорисидан 18 киши вафот этгани ҳақидаги хабарлар юзасидан мамлакат ССВ изоҳ берди

    16.01.2023, 16:38

    Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди

    03.02.2023, 17:31

    Ўзбекистонда қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди (фото)

    06.09.2024, 12:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30

    Турли мамлакатлар ҳақида йўл кўрсаткичлардан ҳам кўпроқ сўзлайдиган суратлар

    Саёҳат | 3 июн, 14:05

    Россия Украинага урушни 2 хил йўл билан тўхтатишни таклиф қилди 

    Дунё | 3 июн, 14:00

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.