• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманган, Хоразм, Фарғонада ҳаж ва умрага ноқонуний юбормоқчи бўлганлар ушланди (видео)

    ДХХ ва ИИВ томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирларда ҳаж ва умра зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди.

    Фото: Видеодан кадрлар

    Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Наманган шаҳридаги сайёҳлик фирмаларидан бири орқали жорий йилги мавсумда ҳаж зиёратига юбориш эвазига 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳридаги туристик фирмада иш юритувчи бўлиб ишловчи, 1981 йилда туғилган шахс 2 нафар фуқарони ушбу фирма орқали ҳажга юбориш эвазига 15 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланган.

    Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда, Гурлан туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқарони Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи, лекин тегишли лисензияга эга бўлмаган туристик фирма орқали умрага юбориш эвазига 3450 доллар олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

    Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошлоқ туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган шахс умра зиёратини ташкил этишга ваколати бўлмасада, виза расмийлаштириб бериш орқали, Қўштепа туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони умра сафарига жўнатиш эвазига 2400 доллар олган вақтида ушланган.

    Қува туманида қайд этилган ҳолатда, 1980 йилда туғилган шахс Telegramдаги профили орқали гўёки умра зиёратига юбориш билан шуғулланувчи фирмаси борлигини айтиб, айнан умра визаси билан 2 нафар фуқарони зиёратга жўнатиш эвазига 3100 доллар талаб қилиб, олдиндан 1800 доллар олган вақтида ушланган.

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ўзбекистонда умра тадбирларини ташкил этиш

    2024 йил июлида Ўзбекистонда умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. 

    Ҳукумат қарори билан қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилган:

    • 1 млн доллар миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;
    • Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;
    • штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
    • вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;
    • ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;
    • зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат Умра визасини расмийлаштириш.

    Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди. Қўмита 21 ноябрь куни умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рўйхати эълон қилинди. Унда 12 та тур фирма ўрин олган.

    Лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан умра хизматлариникўрсатиш тақиқланган. Бундай ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 миллион сўм) этиб белгиланган.

    18 феврал, 11:03   Изоҳ (0)   2809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳаж#умра

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

    04.07.2024, 10:41

    Бир йилдан кўпроққа кечикаётган фармон ижроси: ҳаж зиёратига онлайн навбат қачон йўлга қўйилади? 

    20.12.2024, 15:35

    Ўзбекистонликларни умрага ноқонуний юбориб келган турфирма 75 млн сўм жаримага тортилди

    5 январ, 10:46

    Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

    6 январ, 20:45

    Умра ва ҳаж зиёратчиларига эмланиш талаб этилади

    20 январ, 12:20

    Унутилган очиқлик ва ҳисобдорлик: ўзбекистонликлар Марказий Осиё халқлари орасида ҳаж зиёрати учун энг кўп пул сарфлайди

    28 январ, 20:19

    Умра ва ҳажга борувчилар менингитга қарши эмланиши зарурлиги бекор қилинмаган — Санэпидқўмита

    12 феврал, 09:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.