• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Биринчи марта ваъда қилган эҳсонимни бермаганимдан маза қилдим”. Марат Ҳамдамов Сабрина Жабборовага мурожаат йўллади

    Тадбиркор Марат Ҳамдамов актриса Сабрина Жабборованинг унга уй берилмагани ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.

    Фото: Instagram

    “Бир неча ойлар олдин ижтимоий тармоқларда айнан шу қизимизга доир видеолар тарқалди, шу пайтда Туркияда эканлар, ёрдам бериш ниятида эканлигимни айтиб Telegram орқали боғландим, Ўзбекистонга қайтганингизда ёзиб қўйинг, дедим.

    Орадан бир оз вақт ўтди, улар Ўзбекистонга қайтиб келди ва менга Telegram орқали ёздилар, паспорт нусхаларини юбориб қўйишларини сўрадим.

    Ўзи бундай нарсаларга, ‘театр’ ва пиарларга тоқатим йўқ, аслида, хонадонни бериш жараёнини ҳам сир сақлагандик, лекин кўпчилик нотўғри тушунгани учун ҳозир изоҳ бериб ўтишга мажбурман.

    Хуллас, менга паспорт нусхаларини юбордилар, лекин биз ўша пайтда 10-, 11-, 12 май кунлари компаниямиз томонидан акция эълон қилган эдик, шу сабабли мен бандроқ эдим. Менинг айбим Сабрина юборган SMS-хабарни 1 кундан кейин ўқидим. Кейин телефон рақамлари йўқлиги учун телефон рақамингизни беринг, сизга сотув бўлими ходимлари алоқага чиқади, деб сўрадим. Шу саволни берганимдан кейин менга жавобан: бу адвокатимнинг телефон рақами, нима саволингиз бўлса, адвокатим орқали алоқага чиқинг, деган хабар келди. Шунда озгина ҳайратландим, нега адвокат, деб тушунмадим.

    Ўзи аслида Аллоҳ кўнглингизга солмаса, бировга минг сўм ҳам бера олмайсиз, аммо Аллоҳ кўнглингизга солса, охирги нарсангизни ҳам беришинингиз мумкин. Шу уй синглимизга насиб қилмаган экан.

    Мен шу куни эрталаб интервьюни кўриб қолдим, бу интервьюда қандайдир нотаниш аёл гўёки менинг пиар қилганимни иддао қилибди ва шундай муомала қилишяптики, худди мен мажбурман уларга уй беришга, ваҳоланки, менинг улардан қарзим йўқ, шунчаки ёрдам тариқасида уй бермоқчи эдим.

    Кейин бундан ташқари, кўп нарсалар эшитдим, унга чуқурлашмоқчи эмасман. Халқ томонидан йиғиб берилган пуллар ўзбошимчалик билан бошқа томонга сарфланганини эшитганимдан кейин буларнинг ичидаги ғазаб, менга бўлган нотўғри муомаласини кўриб хонадонни бермасликка қарор қилдим. Чунки менинг фикрим бўйича эҳсон қилишга арзийдиган инсон деб топмадим. Бу видеони кўриб хафа бўлманглар, Аллоҳ насиб қилмабди.

    Балки озгина сабрлироқ бўлганингизда, рақамингизни сўраганимда берганингизда, ҳаммаси бошқачароқ бўлар эди. Энди ўзингизни шундай тутяпсизки, худдики сиз Голливуд юлдузисиз, биз сизга уй берганимиз учун бизнинг бизнесимиз зўр бўлиб кетади ва биз қанақадир худди реклама учун қилиб олганмиз.

    Аслида, мен сиз ҳақингизда гапиришни ҳам ният қилмаганман ва албатта мен пиар қилишни истаганимда, уйни сизга тантанали равишда топширардим, биз умуман бу ҳақда гапирмадик, сир сақладик, шунчаки ёрдам учун эди. Лекин сизнинг қилаётган муомалангиз менинг кўнглимни совитди ва уйни бермасликка қарор қилдим.

    Лекин шу синглимиз учун аталган уйни, Худо хоҳласа, июнь ойида энг муҳтож оилага тақдим қиламан. Уйни боқувчисини йўқотган, уйсиз, вояга етмаган етим фарзандлари бўлган ёлғиз онага топшираман.

    Майли, халқ мени лафзсизликда айбласин. Лекин тўғрисини айтадиган бўлсам, умримда биринчи марта мана шу ваъда қилган эҳсонимни бермаганим учун маза қилдим, чунки Аллоҳ юзингизни очди”, дейди тадбиркор.

    Аввалроқ Сабринанинг адвокати Зебохон Комилова тадбиркор Марат Ҳамдамов томонидан эҳсон қилинган уй Сабринага ҳали берилмагани ҳақида айтиб ўтган эди:
    “Интернетдаги ҳамма гапларга ҳам ишониб бўлмайди, Марат Хайруллаевичга Сабринанинг телефонидан боғланмоқчи бўлдик, афсуски, уни қора рўйхатга киргизиб қўйишибди, натижада улана олмадик. Бу Марат Хайруллаевич шунчаки интернетда машҳурликка эришиш учун қилинган пиар ҳисобланади”, деган эди адвокат. 

    15 май куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида Озода Нурсаидова қўшиғига клип суратга олинаётганда содир бўлган мудҳиш автоҳалокатнинг суд жараёнлари бошланди. 

    “Дилбарим” қўшиғига клип суратга олиш жараёнида Сабрина Жабборовани 16 ёшли актриса “Гелик”да босиб кетган эди. Сабрина Тошкент шаҳрида муваффақиятсиз операция қилинган, шундан сўнг бир оёғи калта бўлиб қолган эди.  У ўзи билан юз берган воқеа ҳақида ижтимоий тармоқларда сўзлаб берганидан кейин кўнгиллилар томонидан унга жами 367 миллион сўм йиғиб берилган эди. Шундан сўнг актриса Истанбул шаҳрида қайтадан операция қилиниб, тўғри юра бошлади.

    16 май, 10:32   Изоҳ (1)   89034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сабрина#Ижтимоий тармоқлар#Кўчмас мулк#Instagram#Интервью#Автоҳалокат

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. timurhasanoff0@gmail.com / 17 май, 11:17

      Juda ajoyib ish boldi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» кундалигида 28 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    28.11.2022, 22:00

    “Яширин фитна” Россияни Пентагонга қўнғироқ қилишга ундади — NYT

    28.07.2024, 12:14

    Экранда севишганлар ролини қойилмақом тарзда ўйнаган бўлса-да, реал ҳаётда бир-биридан нафратланган жуфтликлар

    08.08.2024, 13:40

    Исроилга ҳужум уюштирилган тақдирда АҚШ уни албатта ҳимоя қилади — Пентагон 

    16.08.2024, 21:32

    ДХХ Кубогининг футбол ва мини-футбол бўйича Республика финал босқичи якунланди

    25.08.2024, 10:04

    Пентагон Ким Чен Ин Россияга қанча ҳарбий юборганини маълум қилди

    29.10.2024, 16:40

    Сеул: Шимолий Корея узоқ масофали баллистик ракета учирди

    31.10.2024, 18:15

    АҚШ: КХДРнинг қарийб 8000 аскари яқин фурсатларда Украинада жанг қилиши кутилмоқда

    01.11.2024, 18:40

    “Доктор Ҳаус” ва “Сабрина кичик жодугар”: машҳур фильмларнинг оригиналидан қолишмайдиган туркча ремейклари (трейлер)

    25.11.2024, 15:46

    АҚШ Яқин Шарқдаги ягона авиаташувчисини олиб чиқди

    20.11.2024, 15:22

    Украинада атиги 50 та Америка ATACMS ракетаси бор —  Тҳе Times

    20.11.2024, 18:56

    АҚШ “Орешник” билан янги зарба берилиши ҳақида Украинани огоҳлантирди 

    12.12.2024, 19:35

    “Гремми-2025” мукофоти ғолиблари эълон қилинди

    3 феврал, 19:55

    Озода Нурсаидованинг клипи сёмкасида ногиронга айланган актриса воқеаси. Аслида нима бўлганди?

    12 март, 12:50

    “Яхши иш бўлмади, афсусдаман”. Озода Нурсаидова клипи съёмкасида жабрланган актриса воқеасига муносабат билдирди (видео)

    12 март, 14:57

    Клип съёмкасида жабрланган актриса Сабрина Жабборова Туркияда операция қилинадиган бўлди

    14 март, 10:29

    Озода Нурсаидованинг клипи съёмкасида ногиронга айланган қиз воқеаси. Оператор Шуҳрат Мавлонов ҳодиса тафсилотларини сўзлаб берди (видео)

    14 март, 20:55

    Қарийб икки баравар кенгайтириладиган Қарши шаҳри, пропан олиб кетаётганда ағдарилиб кетган юк машинаси, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлардан ундирилган ж...

    14 март, 23:10

    “Йўлга эмас, кадрга қара, дейишди. Кейин бошқарувни йўқотдим”. Сабрина Жабборовани уриб юборган актриса алоқага чиқди 

    14 март, 23:06

    Клип олиш вақтида “Гелик” тагида қолиб, ногирон бўлган актриса: қонунчилик бу борада нима дейди?

    15 март, 21:01

    “Операциядан чиқаманми, йўқми билмадим”. Клип съёмкасида жароҳатланган Сабрина Жабборова ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 

    17 март, 14:02

    Instagram: Бошқа уйланмайдиган Жаҳонгир Отажонов, операция қилинган Шаҳзода Муҳаммедова, Истанбулда кўрикдан ўтаётган Сабрина Жабборова 

    18 март, 11:25

    Instagram: Шаҳрам Ғиёсов оиласида жудолик, илк марта она бўлган Littos, Истанбулда муваффақиятли операция қилинган Сабрина Жабборова

    22 март, 22:10

    Сабрина Жабборова бир умрлик ногиронга айлангани ҳамда ваъда қилинган уй берилмагани ҳақида гапирди

    15 май, 11:13

    “Дарё” дайжести: 15 майнинг энг муҳим хабарлари

    15 май, 22:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.