• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 28 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 28 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    АҚШ Украина туфайли Тайванга қурол-яроғ бера олмади. Қурол етказиш масаласи қандай ҳал қилинади?

    Ҳарбий ёрдамнинг катта қисми Украинага йўналтирилгани учун, АҚШ ҳукумати Тайванни барча зарур қурол-яроғ билан таъминлай олмаслигидан хавотирланмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal АҚШ Конгресси ва ҳукуматидаги манбаларига таяниб хабар берди.

    Нашр маълумотларига кўра, Вашингтон Тайванга қурол-яроғ етказиб бериш бўйича қарийб 19 миллиард долларга орқада қолмоқда. Манбаларнинг айтишича, Украинага етказиб берилаётган қурол-яроғлар сони айни пайтда АҚШнинг Тайванни қуроллантириш бўйича стратегиясининг узоқ муддатли талабларига мос келмайди.

    Орол ҳалигача АҚШдан 208 та танкка қарши мажмуалар ва 215 та Stinger ҳаво ҳужумига қарши ракета мажмуаларини олгани йўқ, ваҳоланки улар учун 2015 йил декабрида буюртма берилган.

    «Пандемия натижасида келиб чиққан етказиб беришлар занжири билан боғлиқ муаммолар, кўплаб тизимларда ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартирди ва улар Россиянинг Украинадаги операцияси талабни ошириб юборишидан аввалроқ ҳам қийинчиликларга дуч келганди», — деб ёзади нашр.

    Пентагон вакили Сабрина Сингх маълум қилишича, Вашингтон Тайван ва Украинага ўзини ҳимоя қилиш имкониятини тақдим этиш устида ишламоқда. Май ойида Пентагон Тайванга қурол-яроғ етказиб беришдаги оқсашларга Киев сабабчи эмаслигини айтганди. Мудофаа идораси аниқлик киритишича, Украинани қуроллантириш АҚШ захиралари ҳисобидан амалга ошириляпти ва ҳозирда Тайванга янги қуроллар юборилмоқда.

    Тўқаев Путиннинг таклифи билан Москвага борди

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифи билан Москвага борди, деб ёзади Tengrinews. Қайд этилишича, бугун Москвада давлат раҳбарлари музокаралар ўтказади. Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари видеоконференцалоқа режимида Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форумида қатнашади.

    Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ташриф чоғида ҳужжатлар имзоланишини айтганди. Айнан қандай ҳужжатлар эканига Песков аниқлик киритмади. Икки мамлакат етакчиларининг ушбу учрашуви Тўқаев 26 ноябрь куни иккинчи марта Қозоғистон президенти лавозимига киришганидан буён биринчиси бўлади. Путин сайловлардан кейин Тўқаевни қайта сайлангани билан биринчилардан бўлиб табриклаганди.

    Хитойда карантинга қарши намойишчилар нега Си Цзиньпин истеъфосини талаб қилмоқда?

    Коронавирус локдаунларига қарши оммавий норозиликлар Хитойнинг йирик шаҳарларига тарқалди, деб ёзади Daily Mail. 28 ноябрга ўтар кечаси Хитойнинг йирик шаҳарларида мамлакат ҳукумати коронавирусга қарши кураш билан изоҳлаётган қатъий чеклов чораларига қарши оммавий намойишлар давом этди.

    Пекинда намойишчилар дипломатик муассасалар жойлашган туманда кўчаларга чиқди. Одамлар «Карантинни бекор қилинг», «Си Цзиньпин истеъфога чиқсин, Коммунистик партия истеъфога чиқсин», «Шинжонни очинг, Хитойни очинг», «Бизга тестлар керак эмас, бизга эркинлик керак» деган шиорлар ва талаблар билан чиққан.

    Полиция жалб этилган, ҳозирда неча киши қўлга олингани аниқ эмас. Норозилик ҳаракатлари Хитойнинг Шанхай, Ченду, Чунсин, Ухань ва Нанкин каби бошқа мегаполисларида ҳам бўлиб ўтди. Университетларда ҳам норозиликлар кучаймоқда, ижтимоий тармоқлар намойишлар акс этган видеоларга тўлиб кетди.

    Хитой ҳукумати коронавирусга нисбатан «нол бардошлилик» сиёсатини олиб бормоқда: шаҳарларда бутун бошли даҳалар ёпилиб, касалланганлар билан алоқада бўлган одамлар мажбуран карантинга юборилмоқда, беморлар касалхоналарда изоляцияда, мамлакат чегаралари эса аслида ёпиқ ҳолатда.

    Норозиликлар Шинжон-Уйғур мухтор туманининг Урумчи шаҳридаги турар жойлардан бирида ёнғин чиққанидан кейин бошланганди. 24 ноябрь куни юз берган ҳодисада камида ўн киши ҳалок бўлиб, яна тўққиз киши жароҳатланганди.

    Гувоҳлар қайд этишича, локдаун туфайли квартиралар эшиклари ёпиб ташлангани учун, одамлар ташқарига чиқа олмаган, чеклов чоралари сабабли эса қутқарув хизматлари вақтида етиб кела олмаган. Айни вазиятда Хитой ҳукумати буни рад этмоқда.

    Ўзбекистонда ютуқли телеўйинлар истеъмолчилар ҳуқуқини бузаётгани маълум қилинди

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги телеканалларда эфирга узатилган телеўйинда фуқароларнинг ютуқ пуллари тўлаб берилмаганини маълум қилди. Қайд этилишича, агентликка республиканинг турли ҳудудларидан Zo‘r TV телеканалида намойиш этилган «Омадингизни берсин» ўйинида қўлга киритган ютуқларини олиш имкони бўлмаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган.

    Бугунги кунга келиб ушбу телеўйини иштирокчиларининг умумий ютуқлари жами 2 миллиард сўмни ташкил этади. Ўйин Mia-Maa МЧЖ ҳомийлигида ушбу савдо белгисидаги маҳсулотларнинг харидорлари ўртасида ўтказилмоқда. Телеўйиннинг соврин жамғармаси турли ютуқлардан ташкил топган:

    Намойиш этилган кўрсатувнинг жами 15 та сони ғолибларидан фақат 3 та сонидан иштирокчилар ўз ютуғини олган, холос. Қолган 55 иштирокчи бугунги кунгача совринларини кутмоқда.

    Агентликнинг махсус комиссияси томонидан Mia-Maa МЧЖга нисбатан «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 21-моддалари талаблари бузилгани ҳолати бўйича иш қўзғатилган ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма берилган.

    Шунингдек, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун, маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

    28.11.2022, 22:00   Изоҳ (0)   6422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинанинг ғалабаси АҚШ учун муаммога айланиши мумкин — WP

    28.11.2022, 21:19

    ЖССТ маймунчечак номини расман ўзгартирди

    28.11.2022, 20:55

    Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида иттифоқ тузишни таклиф қилди

    28.11.2022, 20:36

    Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат

    28.11.2022, 20:10

    Беларусь урушга қўшилса, ўз жонига қасд қилган бўлади — Украина разведкаси

    28.11.2022, 19:50

    Европа Иттифоқи санкцияларни четлаб ўтишни жиноятлар рўйхатига киритди

    28.11.2022, 19:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.