Таиланд қироли ва қироличаси Бутан шаҳрига давлат ташрифидан сўнг Boeing 737-800 самолётини мустақил равишда бошқарди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Улар самолётни бошқаргани акс этган кадрлар интернетда тарқалган. Қирол Маха Вачиралонгкорн ва қиролича Сутхида 28 апрель куни Бутан шаҳрига давлат ташрифини якунлаган. Бу қиролнинг тахтга ўтирганидан кейинги биринчи хорижий ташрифи ҳисобланади.
Маха Вачиралонгкорн 2019 йилда тахтга ўтирган, у Таиланд қироллик армиясида кадрлар офицери бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, турли лайнерларни, жумладан, Boeing’ни бошқариш учун лицензияга эга.
Қиролича эса ўтмишда Thai Airways стюардессаси сифатида фаолият юритган. У бўлажак қирол билан, ўша пайтда ҳали валиаҳд шаҳзода билан, унинг шахсий қўриқлаш отрядига хизматга ўтганида танишган. Уларнинг тўйи Вачиралонгкорннинг тож кийиш маросимида маълум бўлган эди. Ўша пайтда унинг рафиқаси қиролича деб эълон қилинган.
Изоҳ (0)